Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия томони шакар экспортини вақтинчалик тақиқлади

Россия томони шакар экспортини вақтинчалик тақиқлади

Россия томони жума куни мамлакатдан 2024 йил 31 августгача шакар экспортини тақиқлади. 

РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги март ойининг ўрталарида мамлакатдан шакар экспортини тақиқловчи ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаган эди.

Қайд этилишича, вақтинчалик чекловлар март ойида чет элга шакар етказиб беришнинг кўпайиши билан боғлиқ хавотирлар фонида пайдо бўлган. Августдан феврал ойининг ўрталаригача бўлган даврда Россия бошқа мамлакатларга аввалги шу даврга қараганда уч баравар кўп шакар сотган (442 минг тонна).

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий мавсумда Россия Федерациясида шакар ишлаб чиқариш 6,8 миллион тоннани ташкил этади. Бу ўтган мавсумга нисбатан 9,8 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, ички истеъмол 6 миллион тоннага яқин. Ишлаб чиқаришнинг ижобий динамикаси қанд лавлагининг юқори ҳосили билан боғлиқ бўлиб, Росстат маълумотларига кўра, 2023 йилда 53,1 миллион тоннани ташкил этди ва мамлакат тарихида иккинчи бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг