Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия думаси жиноят кодексига шошилинч ўзгартишлар киритди

Россия думаси жиноят кодексига шошилинч ўзгартишлар киритди

Россия давлат думаси мамлакат жиноят кодексига Украинадаги уруш билан боғлиқ шошилинч ўзгартишлар киритди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ўзгартишларда талон-торож қилиш, жанг қилишдан бош тортиш, таслим бўлиш, дезертирлик ва мудофаа буюртмасини бузганлик учун жазолар кўзда тутилган. «Сафарбарлик, уруш ҳолати ва уруш даври»да содир этилган жиноятлар оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади.

Шунинг баробарида, халқаро гуманитар ҳуқуқни бузувчи ҳарбий жиноятлар Россия жиноят кодексига жиноят сифатида киритилмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг