Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия АҚШнинг тунги зарбалари туфайли БМТга талаб қўйди

Россия АҚШнинг тунги зарбалари туфайли БМТга талаб қўйди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Сурия ва Ироққа ҳужумларини қоралаб, бу масалани БМТ Хавфсизлик Кенгашида кўриб чиқишни талаб қилди.

«Ҳаво ҳужумлари можарони янада кучайтириш учун мўлжалланган», — дея таъкидлайди Россия ТИВ вакили.

Қайд этилишича, Қўшма Штатлар Ироқ ва Сурияга зарба бериш орқали «минтақадаги энг йирик давлатларни можарога қўшиш учун мақсадли ҳаракат қилмоқда».

3 февралга ўтар кечаси АҚШ Сурия ва Ироқдаги гуруҳларга зарбалар берди. 85 дан ортиқ нишонга ҳужум қилинди ва улар томон  125 дан ортиқ аниқ бошқариладиган ракеталар учирилди.

Дамашқда бир неча тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани ва яралангани, Бағдодда 16 киши ҳалок бўлиб, яна 25 киши яралангани айтилади.

Бу зарбалар 28 январь куни Иорданиядаги АҚШ ҳарбий авиабазасига учувчисиз учоқлар томонидан уюштирилган ҳужумга жавоб бўлган. Ўшанда уч америкалик ҳарбий ҳалок бўлган ва камида 34 киши жароҳатланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг