Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рассом оддий нарсаларни сеҳрли ва қизиқарли санъатга айлантирди

Рассом оддий нарсаларни сеҳрли ва қизиқарли санъатга айлантирди

Кундалик буюмлар баъзилар учун зерикарли бўлиб туюлиши мумкин – улар гўёки тасаввур ва илҳомни уйғотишга қодир эмас.

Аммо испаниялик рассом Хесус Ортис бу фикрга мутлақо қўшилмайди. У энг оддий нарсаларни санъатга айлантиришни эплади.

Яъни қоғоз варағига тухумнинг сариғи,

гул, макарон шунга ўхшаш нарсаларни қўйиш ва қалам билан етишмаётган тафсилотларни тўлдириш кифоя,

қарабсизки бир-бирини такрорламайдиган қувноқ рангли расм тайёр. Кўпинча, рассом ўз ишида гуллар, мевалар ва сабзавотлардан фойдаланади.

Албатта, соддаликни ҳайратланарли, қувноқ ижодга айлантириш жуда кўп тасаввурни талаб қилади, аммо истеъдодли рассом ғоялар етишмаслигидан шикоят қилмайди. У учун ҳар бир нарса илҳомбахш.

 

Хесуснинг ўзига хос услуби нафақат унинг бадиий маҳоратини намойиш этади, балки одамларни дунёни янгича кўришга чорлайди. Ижодкор ўз асарлари билан ҳар биримизни ўраб турган табиатдан гўзал ва ҳаяжонли нарсаларни топишга ундайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг