Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эбру - сувдаги санъат асари. Тарих ва гўзал намуналар (фото)

Эбру - сувдаги санъат асари. Тарих ва гўзал намуналар (фото)

Фото: «izuminki.com»

Эбру - сувда сурат чизиш санъати бўлиб, «туркча мармарлаш» деб ҳам аталади. Рассом махсус идишдаги сувда бўёқлар билан сурат чизади ва уни қоғоз ёки матога ўтказади.

Похожее изображение

Похожее изображение

Эбрунинг энг қадимий машҳур намуналари XI асрга тегишли. Бугунгача етиб келган бу тасвирларнинг мукаммаллиги бу санъатнинг XI асрдан анча аввал пайдо бўлганидан дарак беради. Санъатшунос олимлар ҳалигача Эбрунинг қачон ва қаерда пайдо бўлгани ҳақда ягона хулосага келишмаган. Баъзилар бу санъатни Ҳиндистонда пайдо бўлган деб ҳисобласа, баъзилар Эронда пайдо бўлиб, кейинчалик Туркияга ўтган деб ҳисоблайди. Эбрунинг Бухорода пайдо бўлиб, Эрон орқали туркларга етиб келгани ҳақидаги таҳминлар ҳам мавжуд. Унинг тарихи сирлигича қолмоқда, ҳатто «Эбру» сўзининг маъноси ҳам номаълум. Қисқаси, унинг Шарқда пайдо бўлганигина аниқ.

Похожее изображение

16 ноябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультетида Ўзбекистон санъат ва маданият институтидан ташриф буюрган мутахассис иштирокида Эбру санъати бўйича маҳорат мактаби бўлиб ўтди.

Учрашувнинг назарий қисмида ушбу санъат ҳақида барчага батафсил маълумот берилди. Иккинчи қисмда эса ижодкор ўқитувчи ва талабаларга сувда санъат асари яратиш техникаларини амалда намойиш этди. Ҳар бир талаба ва ўқитувчи ўзи сувда чизиш имкониятига эга бўлди. Ҳар бир иштирокчининг яратган ижод намунаси қоғозга туширилиб, ўз эгасига тақдим қилинди.


Эбруда асар яратишнинг турли йўналишлари мавжуд. Унда исталган тасвирни, гуллар, инсонлар, абстракт суратлар, хуллас оддий қоғозга оддий мўйқалам билан қандай тасвир тушириш мумкин бўлса барини яратиш мумкин.

Картинки по запросу эбру санъати

Бўёқлар қўлда яратилган махсус (атиргул дастаси ва от ёли билан) мўйқалам остига енгил уриш билан сувга тўкилади ва махсус (масалан, нима чизишга қараб қалин ва ингичка бигизсимон) восита билан ишлов берилади.

Похожее изображение

Похожее изображение

Шунингдек, тароқсимон ускунани сув устидан юргизиш орқали қуйидаги суратдаги каби услубни ҳосил қилиш мумкин.

Картинки по запросу эбру щетка

Эбру санъати намуналари БМТнинг маданий мерослар рўйхатига ҳам киритилган. Унинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, бир марта чизилган суратни қайта такрорлашнинг иложи йўқ. Шу сабабдан ҳам бу санъат ўз индивидуаллигини бугунгача сақлаб келмоқда.

Похожее изображение

Картинки по запросу искусство эбру

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг