Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олтин қазиб олувчи компания 3 миллиард доллар жаримага тортилди — Қирғизистон

Олтин қазиб олувчи компания 3 миллиард доллар жаримага тортилди — Қирғизистон

Фото: «Report.az»

Қирғизистон суди мамлакатдаги Қумтор конида олтин қазиб олиш билан шуғулланувчи «Kumtor Gold Company» (Канада) компаниясига, экологик меъёрларни бузгани учун, 267 млрд. сом (3,09 млрд. АҚШ доллари атрофида) жарима солди. Бу ҳақда ТАСС Қирғизистон Олий суди матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Матбуот хизмати вакилининг айтишича, компания ишлаб чиқариш чиқиндиларини Давидов ва Лисий музликларида сақлаб келганини суд қонундан чиқиш деб баҳолаган.

Мамлакат қонунчилигига кўра, «Kumtor Gold Company» 30 кун муддатда ушбу қарор устидан юқори инстанция (Олий суд)га шикоят қилишга ҳақли.

Маълумот учун: «Kumtor Gold Company»да 4 мингдан зиёд ишчи меҳнат қилади. Компания акцияларининг бир қисми ($534 млн. атрофида) Қирғизистон ҳукуматига тегишли. Компания мамлакатдаги энг йирик солиқ тўловчи ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг