Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сайёҳликка ихтисослашган мамлакатлар жиддий имтиҳон арафасида

Сайёҳликка ихтисослашган мамлакатлар жиддий имтиҳон арафасида

Фото: BBTR

Массачусетс технология институти 50 та иқлим моделини ўрганиш асосида ташвишли хабар берди.

Таъкидланишича, келгусида, аниқроғи, асримиз охирларига бориб, мўътадил кунлар шимол мамлакатларида кўпайиб, жануб мамлакатлари, Жанубий Европа ва АҚШда бунинг акси кузатилади, жазирма иссиқ туфайли кўчада юриш қийинлашади.

Иқлим ўзгаришлари мамлакатларнинг сайёҳлик соҳаси ва иқтисодиёти учун салбий таъсирларга эга. Мисол учун, 2100 йилга бориб Доминикан Республикаси йилнинг 124 баҳаво кунини йўқотади, Мексика, Ҳиндистон, Таиланд, БАА ва Миср эса 55 тадан 86 тагача шундай кунларидан маҳрум бўлиши кутилмоқда. Греция жазирама исканжасига тушса, Франция, Буюк Британия, Германия ва Австрияда бунинг тескариси — қишнинг илиқ келиши ҳисобига мўътадил об-ҳаволи кунлар кўпаяди.

Жануб мамлакатлари, гарчи улар нисбатан кам парник газлари чиқараётган бўлса-да, иқлим ўзгаришларидан ҳаммадан кўп азият чекади. Иқлимнинг исиши сайёҳлик йўналишларини ўзгартириб юбориши кутиляпти, ўз-ўзидан, иқтисодиёти туризмга боғланиб қолган мамлакатлар учун бу аянчли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг