Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мусобақа вақтида икки спортчи ҳалок бўлди

Мусобақа вақтида икки спортчи ҳалок бўлди

Ҳар йили ўтказиладиган Ironman Ireland мусобақасида фожиали воқеа юз берди: икки эркак маррагача сузолмай, чўкиб кетди.

Irish Times нашрининг ёзишича, ҳалок бўлган спортчиларнинг шахси маълум. Мусобақа ташкилотчиларининг сўзларига кўра, Брендан Уолл (40) ва Айван Читтенден (64) сузиш вақтида соғлиғида муаммолар юзага келган ва чўкиб кетган. Қутқарувчилар жасадларни сувдан олиб чиқишган. Уолл Англиядан келган, Читтенден эса Канададан.

Ҳозир махсус тергов ўтказилмоқда.

Ironman — Бутунжаҳон триатлон ассоциацияси томонидан ўтказиладиган узоқ масофали триатлон мусобақалари сериясидир. Сериянинг ҳар бир индивидуал пойгаси учта тўхтовсиз мусобақадан иборат: 3,9 км сузиш, 180,2 км масофани велосипедда босиб ўтиш ва 42,2 км узоқликка марафонча югуриш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг