Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов йирик «камбэк»ни амалга оширди

Нодирбек Абдусатторов йирик «камбэк»ни амалга оширди

«Tata Steel Chess-2024» турнирининг охирги турида ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов мураккаб вазиятдан чиқиб кетган ҳолда ғалаба қозонди ва 8,5 очко билан пешқадамлар сафида тугатишга эришди. 

Нодирбекдан ташқари яна 3 кишида 8,5 очко бор. Булар: Аниш Гири, Гукеш ва Веи Йи.

4 нафар шахматчи чемпионлик учун тай-брекда тезкор шахматда курашади. Аввал ярим финалда 2 та жуфтлик, кейин эса финал бўлади. Ярим финал жуфтликлари:

Нодирбек Абдусатторов — Веи Йи
Аниш Гири — Гукеш

Тай-брек баҳслари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Абдусатторов Видит Гужратига қарши дона суриб, ютқазиб қўйганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг