Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марадонани даволаган шифокор гиёҳвандфурушликда қўлга тушди

Марадонани даволаган шифокор гиёҳвандфурушликда қўлга тушди

Фото: «РИА Новости»

Гиёҳванд моддаларга қарши операция чоғида испан полицияси Маурисио Вергарани ҳибсга олди. У футбол бўйича Колумбия терма жамоасининг собиқ шифокори ҳисобланади. Шунингдек, у бир пайтлар аргентиналик футболчи Диего Марадонани ортиқча вазндан даволаган, дея хабар берди «La Sexta» телеканали.

Чоршанба куни Испании Миллий полицияси гиёҳванд моддалар савдосига қарши кенг қамровли операция ўтказилганини маълум қилди. Испания, Болгария, Нидерландия ва Колумбияда 18 киши, жумладан, «La Sexta» телеканали хабарига кўра, колумбиялик футболчи, Мадриднинг «Реал» жамоаси собиқ ҳужумчиси Эдвин Конгони ҳибсга олди. Полициянинг фикрича, у гиёҳванд моддаларни таъминловчи ва қабул қилувчи ўртасида воситачи бўлган. Лекин суриштирув пайтида айбини тан олмаган. Конго Испания Миллий судида кўрсатма бергунга қадар озод қилинган. Болгарияда операция чоғида тахминан бир тонна кокаин қўлга туширилган. У мева солинган қутиларга яширинган бўлиб, Грецияга етказилган. Бундан ташқари, Нидерландияда ҳам гиёҳванд моддалар топилган.

«Реал-Мадрид»нинг уй аренаси — Сантьяго Бернабеу ўйингоҳи яқинида жойлашган доктор Маурисио Вергаранинг клиникаси гиёҳвандфурушларнинг базаси вазифасини ўтаган. Полиция жиноий уюшма аъзолари айнан унинг клиникасида учрашганини аниқлашга муваффақ бўлишди. Шифохонада тақиқланган моддаларни Европага етказиб беришни муҳокама қилишган.

Маурисио Вергара аввал ҳам гиёҳванд моддаси билан савдо қилгани учун ҳибсга олинган — бир неча йил муқаддам Колумбиянинг Пальмира шаҳар аэропортида унинг юк халтасидан 3 килограмм кокаин чиққан.

Вергара судгача ҳибсда сақланадиган бўлди.

Гиёҳванд моддаларни Колумбиядан Испанияга жўнатиш учун уларни юмшатилган картон билан аралаштириб, ундан меваларни жойлаш учун қути тайёрлашган, дейилади Миллий полиция хабарида. Юк белгиланган жойга етиб боргандан сўнг кимёвий жараён ёрдамида кокаин қоғоздан ажратиб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг