Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Колумбия Исроил билан дипломатик муносабатларни узди

Колумбия Исроил билан дипломатик муносабатларни узди

Колумбия президенти Густаво Петро Исроил ҳукуматини Ғазо секторидаги геноцидда айблади. Шу муносабат билан у Колумбия 2 майдан бошлаб Исроил билан дипломатик муносабатларни узишини маълум қилди.

Колумбия президенти бир неча бор Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига қарши чиққан. У, хусусан, бу ҳақда Халқаро суднинг январь ойида бўлиб ўтган йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтганди.

Февраль ойида Густаво Петро Ғазо секторидаги ҳаракатлари туфайли Исроилдан қурол сотиб олишдан воз кечилганини эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг