Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғазо шимолида қонли жанглар қайта бошланди, Жабалияда ўнлаб жасадлар топилди

Ғазо шимолида қонли жанглар қайта бошланди, Жабалияда ўнлаб жасадлар топилди

Ғазо сектори шимолида жанглар қайта бошланди. Исроил аскарлари бу ерда ҲАМАС кучлари қайта ташкил этилганини иддао қилиб, ҳудудларига қайтган.

Қочган аҳолининг айтишича, улар Жабалия қочқинлар лагери томон келаётган танкларни кўрган. Исроил аскарлари шанба кунидан бери Жабалияни ўққа тутиб, бомбардимон қилмоқда.

Ҳамаснинг ҳарбий қаноти ҳам лагер шарқида Исроил кучларига қарши курашаётганини айтди.

ҲАМАСга алоқадор Safa ахборот агентлиги Жабалия лагери шарқида Фаластин қуролли гуруҳлари ва Исроил танклари ўртасида тўқнашувлар бўлганини хабар қилди. Жанглар тинч аҳоли томонидан бошпана сифатида фойдаланилган БМТга қарашли бир қанча мактаблар яқинида бўлиб ўтган.

Душанба куни Исроилнинг қочқинлар лагеридаги уйларга берган зарбалари натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши Жабалия шаҳридаги ҳужумда ҳалок бўлди, дея хабар беради Фаластиннинг расмий «Вафа» ахборот агентлиги.

Агентлик тез ёрдам гуруҳига асосланиб, Жабалия шаҳрида 20 нафар тинч аҳолининг жасади топилгани ва улар Байт-Лахиядаги Камол Адван касалхонасига етказилганини хабар қилди.

Исроил мудофаа кучлари бу хабарларга ҳозирча изоҳ бермаган.

Аввалроқ америкалик сиёсатчи Ғазога атом бомбаси ташлашни таклиф қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг