Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроилнинг космик аппарати Ойга қўна олмасдан, ҳалокатга учради

Исроилнинг космик аппарати Ойга қўна олмасдан, ҳалокатга учради

Фото: «Reuters»

Исроилнинг «Берешит» космик аппарати Ойга қўниш вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақида миссия раҳбарларидан бири хабар бериб ўтди.

Аппарат қўниши чоғида Ер билан алоқа узилиб қолган. Шундан сўнг мотори ўчиб қолгани ва ҳалокатга учрагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аппарат 22 февралда Америкадаги космодромдан «Falcon 9» ёрдамида учирилган эди. У соатига 36 минг километр тезланиш билан 6,5 миллион километр учиб борди. Бир ҳафта муқаддам «Берешит» Ой орбитасига чиққан ва Исроил бундай натижага эришган еттинчи давлат бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг