Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грузияда қурилиш чангига қарши катта жарималар билан курашишмоқчи

Грузияда қурилиш чангига қарши катта жарималар билан курашишмоқчи

Фото: kavkazplus.com

Тбилисида қурилиш материалларидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади — чангланувчи материалларни сақлаш ва ишлашда қоида бузганларни катта-катта жарималар кутмоқда. Бу ҳақда «NewsGeorgia» «Имеди» телеканалига асосланиб хабар бермоқда.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексига ўзгартишлар киритиши кутилаётган тегишли қонун лойиҳасини Грузия парламентининг Атроф-муҳит ва табиат ресурсларини ҳимоя қилиш қўмитаси ишлаб чиққан.

Демак, ушбу қонун лойиҳасига кўра, чангланувчи материалларни қайта ишлаш (қирқиш, арралаш, майдалаш ва бошқалар)да намлаш усулидан фойдаланмаганлик учун жисмоний шахсларга 500 лари (189 доллар атрофида) жарима солинади. Юридик шахслар учун жарима икки ҳисса кўп — 1 минг лари (377 доллардан кўпроқ).

Агарда қоидабузарлик такрорланса жисмоний шахслар 1 минг, юридик шахслар 2 минг лари жаримага тортилади.

Чангланувчи материалларни қадоқсиз, очиқ ҳавода сақлаганлик учун ҳам жарима кўзда тутилган: жисмоний шахслар — 200 лари (75 доллардан кўпроқ), юридик шахслар — 500 лари.

Грузияда қурилиш қилишда экологик меъёрларни бузаётганларга солинадиган жарималар миқдори батафсил мана бу ҳаволада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг