Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Етмиш йил бирга яшаган эр-хотин бир неча дақиқалик фарқ билан оламдан ўтди

Етмиш йил бирга яшаган эр-хотин бир неча дақиқалик фарқ билан оламдан ўтди

Ўтган йили декабрь ойи охирида Огайо штатида яшовчи, 89 ёшли Дик Мик ва унинг 87 ёшли рафиқаси Ширли никоҳ қурганликларининг 70 йиллигини нишонлаган, шундан сўнг улар ўзларини ёмон ҳис қила бошлаганини сезишган. 8 январда улар Риверсайд шаҳридаги касалхонага ётқизилиб, коронавирусга қарши тест ўтказилган. Текширув натижалари ижобий натижани кўрсатган. 

Қарияларнинг аҳволи тезда ёмонлашган ва даволашга қаратиилган барча уринишлар бесамар кетган. Шу сабабли эр-хотиннинг қариндошлари касалхона ходимларидан Дик ва Ширлига сўнгги дақиқаларни бирга ўтказиш имкониятини беришни илтимос қилганлар.

Жуфтлик 16 январь, шанба куни бир-биридан бир неча дақиқа фарқ билан вафот этган. Уларнинг 5 фарзанди, 13 набираси ва 28 эвараси бор.

Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда эпидемия бошланганидан бери 24,2 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган бўлиб, улардан 401 мингдан зиёд киши касаллик сабабли вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг