Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Эҳтиёт бўлинг, эшиклар қаттиқ ёпилади!» Британия молия вазири талабни оширди

«Эҳтиёт бўлинг, эшиклар қаттиқ ёпилади!» Британия молия вазири талабни оширди

Фото: «Известия»

Буюк Британия Европа иттифоқидан ҳеч қандай шартномаларсиз чиқиб кетиши кундек равшанлашиб боряпти. Якуний «Brexit»гача 95 кун қолди, силжиш эса йўқ, Лондон ва Брюссель муроса кўчасини топа олмаяпти.

Шунинг учун ҳам Қўшма қироллик молия вазири Сажид Жавид ўз идорасидан ушбу халқаро ташкилотдан «қаттиқ» чиқишга ҳозирликни бошлашни талаб қилди.

«Мен молия вазирлиги олдига битимсиз «Brexit»га ҳозирликни тезлатиш талабини қўйдим», — деб ёзди вазир «Twitter»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг янги бош вазири Борис Жонсон мамлакатни «қаттиқ Brexit»га тайёрлашга бор куч ташланишини айтганди. Бир сўз билан айтганда, «эшиклар қаттиқ ёпилиши»га Лондон ҳозирча шаймас, шунинг учун «темирни қизиғида босиш»га улгуриш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг