Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келяпти

Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келяпти

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтириш мақсадида Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда The Independent нашри маълум қилди.

Дэвид Кэмерон айни пайтда  Тожикистонда ва у Душанбеда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда бизнес, иқлим ўзгариши ва терроризмга қарши кураш каби муҳим соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун «кўпроқ ишлар қила олиши» ҳақида тўхталган.

Қайд этилишича, учрашувларда Тожикистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, сув ва иқлим муаммоларини ҳал этиш, меҳнат миграцияси, давлатлар ўртасидаги ҳаво йўлларини диверсификация қилиш йўналишида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Кэмерон минтақа бўйлаб етакчилар билан музокаралар чоғида «санкциялардан қочиш, инсон ҳуқуқлари ва ислоҳотлар бўйича муҳокамаларни олға силжитишга» интилади.

Дэвид Кэмерон Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам келиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг