Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми «омикрон» туфайли бошқа муддатга кўчирилди

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми «омикрон» туфайли бошқа муддатга кўчирилди

Фото: «Вести»

Давос (Швейцария) Жаҳон иқтисодий форуми ҳар йилги анъанавий юзма-юз учрашувларни «омикрон» штамми туфайли январь ойидан ёз фаслига кўчирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.

Худди бир йил олдингидек, мулоқотлар рақамли форматда ташкил этилиши мумкин.

«Анъанавий учрашувлар Давос-Клостерс (Швейцария)да 2022 йилнинг 17–21 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилганди. Энди бу муддат ёзнинг бошларига кўчирилди», — дейилади ташкилотнинг баёнотида.

Маълумот учун: Давос форуми биринчи марта 1971 йилнинг январида ташкил этилган. Бу халқаро сиёсат ва бизнес элита вакилларининг Давос курорт шаҳри мезбонлик қиладиган иқтисодий анжуман шаклида  ўтувчи анъанавий йиллик учрашувидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг