Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давос форуми: Трамп ортидан Макронда ҳам узрли сабаб чиқиб қолди

Давос форуми: Трамп ортидан Макронда ҳам узрли сабаб чиқиб қолди

Франция президенти Эмманюэль Макрон Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумига бормасликка қарор қилди.

Макроннинг бормасликка узрли сабаблари бор. Жумладан, хабар берилишича, у «сариқ нимчалилар» намойишидан хавотирда, вазиятни мамлакатда туриб назорат қилиш ниятида.

Таъкидлаш керакки, яқинда Демократлар партияси билан сан-манга бориб қолган АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Давосга кела олмаслигини билдирганди.

«Чегарадаги хавфсизлик масаласида демократлар билан муросага келинмагани ва халқимиз учун хавфсизликни таъминлашнинг жуда муҳимлигини инобатга олиб, Давосга, Швейцариядаги Жаҳон иқтисодий форумига жуда муҳим ташрифимни  бекор қилишимни ҳурмат билан билдираман», — деб ёзди Трамп «Twitter»да.

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми 2019 йилнинг 22 — 25 январь кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг