Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилида 1 миллион одам намойишга чиқди

Чилида 1 миллион одам намойишга чиқди

Чили пойтахти Сантьяго шаҳри кўчаларига давлат сиёсатидан норози эканлигини билдириш учун 1 миллионга яқин одам тўпланди, дея хабар бермоқда Bio-Bio радиоси.

Намойиш қатнашчилари шаҳар марказидаги Бакедано майдонида йиғилиб, ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қилиш ниятида эдилар, бироқ одамларнинг бир гуруҳи яқин атрофдаги метро станцияларининг бири олдида ёнғин чиқаришга уринган.

Чилиликлар мамлакатда фавқулотда вазиятни бекор қилиб, кўчалардаги ҳарбийларни чақириб олишни ҳукуматдан талаб қилмоқда. Ундан ташқари, ижтимоий тенгсизлик ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатига норозилик билдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг