Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чилида кучли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Чилида кучли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ёнғин 8 минг гектарга яқин майдонни қамраб олди, натижада камида 10 киши ҳалок бўлди.

Ёнғин оқибатида 28 нафарга яқин киши турли даражада куйиш ва бошқа тан жароҳатлари олган.

Хабарларга кўра, мамлакат бўйлаб ўндан ортиқ ёнғин содир бўлмоқда. Уларнинг аксарияти Вина дел Мар ва Валпараисо сайёҳлик минтақаларида жойлашган. Ёнғин аллақачон минглаб гектар ўрмонларни вайрон қилган.

Чили президенти Габриэл Борик мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Бир қанча ҳудудларда аҳоли эвакуация қилинмоқда. Кучли шамол ва иссиқ ҳаво туфайли ҳозирча вазиятни назоратга олишнинг имкони бўлмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Чили пойтахтида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилгани боис хавфнинг энг юқори қизил даражаси ҳақида эълон қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг