Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британия парламентида тулки қўлга тушди

Британия парламентида тулки қўлга тушди

Фото: «theguardian.com»

Лондонда Буюк Британия парламенти мажмуига кирувчи бино идораси ходимлари пайшанба куни кечаси ғайриоддий ҳодисага гувоҳ бўлишди. Бинонинг ичига тулки кириб олибди, деб ёзади «Guardian» газетаси.

«Лопес жамоаси: кечаси Вестминстер идорасидан чиқиб кетаётганимизда тулкига кўзимиз тушди. У «Portcullis House» биносида эскалатордан кўтарилаётганди! 2017 йилдан бери парламентда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеаларга гувоҳ бўлдик, лекин бунақасини кўрмагандик!» — дейди Британия парламенти аъзоси Жулия Лопес «Twitter» аккаунтида.

Нашрнинг ёзишича, полиция келиб тулкини қўлга туширгунга қадар жонивор тўртинчи қаватгача кўтарилишга улгурганди. Полиция ходимлари ёввойи ҳайвонни қутига жойлаб, олиб ктишган ва ташқарида қўйиб юборишган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг