Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Brexit туфайли Буюк Британия қанча зарар кўрди?

Brexit туфайли Буюк Британия қанча зарар кўрди?

Фото: «Politeka.net»

Brexit бўйича референдум ўтказилганидан бери британ иқтисодиёти қарийб 87 млрд. фунт стерлинг (101,4 млрд. евро атрофида) зарар кўрди. Бу ҳақда «Goldman Sachs» банки ҳисоботида сўз боради.

«Дойче Велле» ёзишича, британияликлар Евроиттифоқдан чиқишга қарор қилган 2016 йилнинг июнидан бери Қўшма Қироллик ҳафтасига 700 миллион евро йўқотмоқда.

Экспертларнинг ҳисоблашича, Brexit сабабли Британия ялпи ички маҳсулоти қарийб 2,5 фоизга қисқарган.

«Goldman Sachs» Британия ЕИни тарк этмаслиги эҳтимоли 35 фоиздан 40 фоизга ўсганини қайд этди. Ўз навбатида, банк таҳлилчилари бошқариб бўлмас Brexit юзага келиши эҳтимолини 15 фоизга тенг, дейишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг