Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бердимуҳамедов янги йилга туркман эртаклари мотивлари бўйича тайёрланишни буюрди

Бердимуҳамедов янги йилга туркман эртаклари мотивлари бўйича тайёрланишни буюрди

Фото: «Ca-news»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги 2019 йилни нишонлашга масъулият билан ёндашиш лозимлигини айтди.

У болалар учун саҳна кўринишларини уюштиришда миллий ранг-барангликка эътибор бериш, пойтахт кўчалари ва майдонлари, арчаларни безатишда туркман эртаклари мотивларидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Маълум қилинишича, байрам тадбирларини ташкил этиш, пойтахт ва бошқа шаҳарларни байрамона безатиш, савдо ҳудудларини арчалар, арча ўйинчоқлари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Янги йил - бу одамларга унутилмас таассуротлар ва шодлик улашувчи ўзига хос байрам ва турли тадбирларни юқори даражада ташкил қилишга катта масъулият билан ёндашиш лозим», - деган президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг