Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2,8 миллион доллар итлар ва мушукларга васият қилинди, бемеҳр болалар бундан мустасно

2,8 миллион доллар итлар ва мушукларга васият қилинди, бемеҳр болалар бундан мустасно

фото: cnews.ru/news/top/

Шанхайлик (Хитой) Лю хоним дастлаб бутун бойлигини уч нафар фарзандига қолдирмоқчи эди.

Aммо яқинда кекса аёл фикрини ўзгартириб, васиятини қайта ёзди – унинг севимли итлари ва мушуклари 2,8 миллион долларлик бойликка эга бўлади. Ушбу ноодатий васиятнома маҳаллий ветеринария клиникаси учун тайинланган. Лю хонимнинг тушунтиришича, сўнгги йилларда, ҳатто у оғир касал бўлганида ҳам, болалар ундан хабар олмаган. Aммо аёлнинг ит ва мушуклари доимо унинг ёнидан кетмади, ёлғизлигини билдирмади.

Мерос ва васият масалалари билан шуғулланадиган идора расмийси Лю хонимни хоҳлаган вақтда васиятномасини ўзгартириши ва фарзандларини яна меросхўр қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Aммо ҳозирча аёл қарорида қатъий турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг