Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Минг йиллик мерос сақлаб қолинди

Минг йиллик мерос сақлаб қолинди

Прокуратура  томонидан минг йиллик тарихга эга бўлган кўплаб тарихий ёдгорликлар йўқолиб кетиш хавфидан сақлаб қолинмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган IV-VIII асрларга оид «Номсизтепа-3» археология ёдгорлигини 9,6 м2 қисми фуқаро О.Т. томонидан ўзбошимчалик билан бузиш ҳаракатлари бошлангани аниқланиб, ўз вақтида тўхтатиб қолиниши натижасида ушбу тарихий ёдгорликнинг 652 м2 майдони сақлаб қолинган.

Шу каби, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган илк ўрта асрларга оид «Қўшқўрғонтепа» археологик ёдгорлигини 7,4 м2 тупроқ қисми маҳаллий фуқаролар томонидан ноқонуний равишда кесиб олиш ҳаракатлари бошлангани аниқланиб, жиноий қилмишлар ўз вақтида олди олиниши натижасида ушбу объектнинг 492 м2 майдони сақлаб қолинган.

Ёдгорликларга етказилган жами 288 млн. сўм зарар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг