Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Дунёнинг энг бахтли ва бахтсиз мамлакатлари эълон қилинди

Дунёнинг энг бахтли ва бахтсиз мамлакатлари эълон қилинди

Фото: «Вокруг света»

Gallup International ассоциацияси мустақил тадқиқот агентликлари ўтказган глобал сўров асосида дунё мамлакатлари рейтингини тузди.

GIA «Бахт индекси»да юқори ўринларни Колумбия (+79), Қозоғистон (+76), Албания (+74), Малайзия (+73) ва Озарбайжон банд этди.

Энг паст ўринларни Гана (+2), Афғонистон (+9), Гонконг (+11), Ироқ (17) ва Россия (+18) банд этди, дейилади тадқиқотда.

Шунингдек, «Умид индекси» (Hope Index)да энг яхши ва энг ёмон кўрсаткичга эга мамлакатлар номи ҳам маълум қилинди.

Оптимист-мамлакатлар етакчи бешлигига Индонезия (+72), Албания (+65), Озарбайжон (+53), Нигерия (+51), Мексика ва Вьетнам (ҳар иккисида бир хил +47 балл) киритилган.

Умидсиз-мамлакатлар бешлигида эса Туркия (-34), Болгария (-34), Афғонистон (-32), Польша (-30) ва Чехия (-25)ни кўриш мумкин.

Тадқиқот 45 мамлакатни қамраб олган, улар орасида Ўзбекистон йўқ.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring