Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Тошкентда Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайта бурилиш жойи ташкил этилади

Тошкентда Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайта бурилиш жойи ташкил этилади

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида (эски ТошМИ) Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайта бурилиш жойини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Ушбу ташаббусни шаҳар ҳокимияти ҳам қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда ИИББ ахборот хизмати.

Ҳозирги вақтда ушбу масалани камроқ харажат билан ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилмокда. Ҳайдовчилар учун қулайликлардан ташқари, ушбу бурилиш жойи Мавороуннаҳр кўчасининг бурилишдан парк томонга қарийб кўприккача бўлган ҳудудидан фойдаланиш имконини беради. Ушбу ҳудудда илгари ҳаракат фақат бир томонга - кўприкдан Дархон томон бўлган.

Таъкидланишича, қайта бурилиш жойини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар давомида дарахтлар кесилмайди, бутазорлар эса қайта ўтқазилади.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring