Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент метроси бекатларида бепул Wi-Fi ва электрон тўлов ишга тушади

Тошкент метроси бекатларида бепул Wi-Fi ва электрон тўлов ишга тушади

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, мамлакатимизда сайёҳликни ривожлантириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси томонидан синов тариқасида метро бекатларида бепул, тезлиги 512 Кбит/с бўлган Wi-Fi ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Ҳозирги кунда «Алишер Навоий» ва «Пахтакор» бекатларида тармоқ ишлаб турибди. Мазкур хизматдан Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай мобил алоқа оператори абоненти фойдаланиши (SMS-коди орқали авторизациядан ўтгандан кейин) мумкин.

Айни пайтда пойтахтимиздаги барча метро бекатларида интернетга Wi-Fi технологияси орқали бепул уланишни кенгайтириш бўйича ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа «Independent Telecom innovations» IT-компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Яна бир эътиборга молик жиҳати, синов тариқасида «Бодомзор» ва «Мустақиллик майдони» бекатларида жорий қилинган электрон тўловлар тизими бошқа бекатларда ҳам кенг жорий қилинади. Унда замонавий автоматлаштирилган тўлов тизими, яъни NFC дастурини ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳага кўра, мобил алоқада мавжуд бўлган ҳисоблардан ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг