Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Telegram ойлик фойдаланувчилари сони 900 миллионга етди — Дуров

Telegram ойлик фойдаланувчилари сони 900 миллионга етди — Дуров

Фото: Du Rove's Channel

Telegram мессенжеридан бир ойда 900 миллион киши фойдаланмоқда. Павел Дуров бу ҳақда шахсий каналида ёзди.

Юқоридаги фойдаланувчиларнинг ярми, яъни тахминан 450 млн нафари ҳар куни Telegramга киради. Бундан ташқари, DataAI маълумотларига кўра, Telegram кўп ишлатилиши бўйича ҳам, юклаб олиниши бўйича ҳам дунёдаги олтинчи иловага айланган.

Энг муҳими, мессенжер даромад келтиришни бошлаган.

Маълумот учун: Telegram мессенжери 2013 йилнинг 14 августида ишга туширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг