Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Samsung» русумли 5G-смартфонлар ёзда чиқади

«Samsung» русумли 5G-смартфонлар ёзда чиқади

Фото: «DigiMedia.ru»

5G-стандартини қўлловчи «Samsung» смартфонлари АҚШда 2019 йил ёзида сотувга чиқади. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги «Sprint» операторига асосланиб хабар берди. Корейс компанияси, шунингдек, АҚШ даги «Verizon» ва «AT&T» мобил алоқа операторлари билан ҳам тегишли шартномалар тузган.

5G-смартфонлар «Galaxy S10» туркуми доирасида ишлаб чиқарилади. Бу смартфонларга 6,7 дюймли экран, тўрт асосий камера, иккита селфи-камера ва «Snapdragon 855» чипи ўрнатилади.

«Galaxy S10» туркумининг ўзи эса февраль ойи охирида — MWC кўргазмаси доирасида ёки алоҳида тақдим этилиши кўзда тутилган. Чиқариладиган смартфонлар: «Galaxy S10 Lite», «Galaxy S10» ёки «Galaxy S10 Edge», шунингдек «Galaxy S10+».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг