Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Samsung жаҳон смартфонлар бозори етакчилигига қайтди

Samsung жаҳон смартфонлар бозори етакчилигига қайтди

Фото: Gagadget

Apple компаниясини ортда қолдирган Samsung Electronics жаҳон смартфонлар бозори етакчилигига қайтди. Ушбу муваффақият сунъий интеллект базасида ишловчи янги Galaxy S24 смартфонлари яхши сотилаётгани билан боғлиқ.

Дунё смартфонлар бозорида узлуксиз 13 йил пешқадам бўлган Samsung биринчиликни Appleга ўтган йил сентябрида бериб қўйганди, бироқ январда Galaxy S24 дебютидан сўнг яна ўрнини қайтариб олди. Февралда Samsung 19,69 миллион дона смартфон сотиб глобал бозорнинг 20 фоизини эгаллади, бу пайтда Appleнинг кўрсаткичи — 17,41 миллион дона (18 фоиз).

Таҳлилчилар Samsungнинг қайтишини АҚШ ва Европа бозорларидаги яхши савдолар билан боғлашмоқда. Қолаверса, анъанавий тарзда Apple етакчи бўлган АҚШ бозорида Samsung ўз улушини январ ойида 20 дан 36 фоизга ошириб олди ва аксинча, Apple улуши АҚШ бозорида 64 дан 48 фоизга тушиб кетди. Европа бозорида Samsung 34 фоиз улуш билан биринчиликни сақлаб қолди.

Яқинда Американинг Consumer Reports журнали Galaxy S24 Ultra камерасини дунёда энг яхши дея эътироф этиб, 87 балл қўйганди, маълумот учун, ўша баҳолашда iPhone 15 Pro Max камераси 86 балл олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг