Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Samsung» 2021 йилда сотувга чиқарадиган илк смартфонлар маълум бўлди

«Samsung» 2021 йилда сотувга чиқарадиган илк смартфонлар маълум бўлди

Фото: «Samsung»

«Samsung» компанияси релизи 2021 йилнинг бошланишига белгиланган андроид-смартфонлари ҳақида маълумот берди. Булар бошланғич босқичга мансуб «Galaxy A12» ва « Galaxy A02s» моделлари, дея хабар берди «The Verge».

«Samsung Galaxy A12»

«Samsung Galaxy A12».  Фото: «Samsung»

Galaxy A12 — 2020 йил ёзида чиққан A11нинг издоши: 6,8-дюймли HD+ экран, 8 мегапикселли селфи-камера, 8 ядроли процессор, 5000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Асосий камераси тўртталик: 48 мегапикселли бош камераси билан ёнма-ён 5 мегапикселли кенг бурчакли камера ҳамда кадр чуқурлиги ва макросуратлар учун бир жуфт 2 мегапикселли камера ўрнатилган. Бармоқларни сканерлаш вазифаси смартфон ёнидаги клавишга юкланган.


«Samsung Galaxy A02s»

«Samsung Galaxy A02s».  Фото: «Samsung»

Galaxy A02s смартфони ҳам юқоридаги каби экран ва аккумуляторга эга, бироқ тезкор ва доимий хотираси кичик — 3 ГБ ва 32 ГБ (буни microSD-карта ҳисобига ошириш мумкин). Асосий камераси имкониятлари ҳам чекланган: бош камераси — 13 мегапикселли, «кенг бурчаклар» умуман йўқ, 2 мегапикселли камералари эса бир хил. Қолаверса, A02s смартфони USB-C билан эмас, балки «маънан эскирган» microUSB-порт билан тақдим этилаётгани таъбингизни хира қилиши мумкин. Бу телефонда бармоқларни сканерлаш ҳам йўқ.

Европа бозорларида Galaxy A12 2021 йилнинг январь ойида, A02s эса февралда пайдо бўлиши кутиляпти. A12 асосий модели (3/32 ГБ) нархи 179 евро, A02s нархи эса 150 евродан бошланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг