Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар ўқув марказининг сертификатлари топширилди

Рақамли технологиялар ўқув марказининг сертификатлари топширилди

Фото: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуслардан учинчиси: аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Ушбу ташаббус доирасида Республикамиз ҳудудларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда ва ўз фаолиятини юритиб келмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошида ташкил этилган ушбу ўқув марказининг Пискент туманида жойлашган филиалида пискентлик ёшлар компютер саводхонлиги, робототехника, веб-дизайн асослари, электрон тижорат сингари бир қатор йўналишларда сабоқ оляптилар.

Фото: «Xabar.uz»

Куни кеча Пискент тумани ҳокимияти, Халқ таълими бошқармаси, «Ёшлар келажаги» жамғармаси, Халқ демократик партиясидан ташриф буюрган масъул ходимлар иштирокида, ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган бир гуруҳ ёшларга сертификатлар топширилди.

Фото: «Xabar.uz»

Маълумот учун: 9-30 ёш оралиғидаги тингловчилар учун машғулотлар бепул ўтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг