Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«OnePlus 7» смартфони қачон чиқиши маълум бўлди

«OnePlus 7» смартфони қачон чиқиши маълум бўлди

Фото: «Trusted Reviews»

«OnePlus 7» туркумига кирувчи смартфонлар 14 май куни тақдим этилади. Бу ҳақда компания «Twitter»да маълум қилди.

Компания иккита смартфон тақдим этади: «OnePlus 7» ҳамда «OnePlus 7 Pro». Иккинчиси 5G стандартини қўллайди. У четлари букилган экрани билан ҳам «OnePlus 7»дан фарқ қилади.

Фото: «iXBT.com»

«OnePlus 7» учталик асосий ва фронтал силжувчи камерага эга бўлиши кутилмоқда. Смартфонга 6,5-дюймли AMOLED-экран, «Snapdragon 855» процессори, «Adreno 640» график тезлатувчиси, тезкор қувватлаш технологиясига эга 4000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилади. Қурилманинг нархи 569 доллардан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг