Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Mirzo Ulugbek Innovation Center»га янги раҳбар тайинланди

«Mirzo Ulugbek Innovation Center»га янги раҳбар тайинланди

Фото: Евгений Сорочин / Spot

«RoboKidz» робототехника мактаби асосчиси Тимур Азаматов «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази директори этиб тайинланди. Аввалги раҳбар бу вазифага тайинланганидан уч ой ўтиб, ишдан бўшаган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Тимур Азаматов (1980 йилда туғилган) 2002 йили Фрғона политехника университетини тамомлаган. 2009 йили Англиянинг Раскин университетида магистрлик даражасини олган. 2014 йилда ўзбек-япон марказида таҳсил олган, 2015 йилда эса «RoboKidz» мактабига асос солган.

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази 2017 йил июнда президент фармонига кўра ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг