Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» тугатилди. Резидентлар «IT-парк» таркибига қўшилди

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» тугатилди. Резидентлар «IT-парк» таркибига қўшилди

Ўзбекистонда «Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш маркази тугатилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги қарорига мувофиқ, IT-соҳани янада такомиллаштириш, рақобатбардош ва истиқболли дастурий маҳсулотларни яратиш, хорижий мамлакатлар учун IT-хизматларини тақдим этишни кенгайтириш ва умуман IT-маҳсулотларининг сифатини яхшилаш мақсадида «Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш маркази тугатилиб, унинг резидентлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ўтказилди.

Ушбу қадам Ўзбекистон Республикасида IT-маданиятини ва бошланғич экотизимни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон беради ва маҳаллий IT-маҳсулотлар сифатини янги даражага кўтаради, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг