Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб ўқувчилари учун Тошкент телеминорасига саёҳат ташкил этилди (фото)

Мактаб ўқувчилари учун Тошкент телеминорасига саёҳат ташкил этилди (фото)

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Жорий йил 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда «Тошкент радиотелеузатиш маркази» ДУК ҳамкорлигида Юнусобод тумани 96-умумтаълим мактабининг 30 нафар ўқувчиси ҳамда «Ифтихор» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини Тошкент телеминорасига саёҳати ташкил этилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўқувчиларга телеминора тарихи, замонавий рақамли телерадиоэшиттириш қурилмалари, компьютер синфхоналари ҳақида сўзлаб берилди ва телеминоранинг 110 метр баландликдаги томоша майдончаси ва ресторанига экскурсия ташкил этилди.

«Ушбу тадбирдан кўзланган бош мақсад Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчиси – яъни аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда ёшларни ёзги дам олиш вақтларини унумли ва мазмунли ўтказилишини ташкиллаштиришдан иборат», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг