Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўзи ожизлар учун илк смартфон сотувга чиқарилди

Кўзи ожизлар учун илк смартфон сотувга чиқарилди

Фото: «Facebook»

Кўриш қобилияти кучсизланган ёки бутунлай йўқолган инсонлар учун илк маротаба Ҳиндистонда смартфон ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «Facebook»да хабар берди.

Телефон корпусида Брайль шрифти қўлланган. Смартфонда ишлатилган «Shape Memory Alloy» технологияси шаклни хотирлаш эффекти (айрим материалларнинг дастлабки ўзгаришдан кейин қиздирилса яна аввалги ҳолатига қайтиш хусусияти)га қурилган.

Смартфон экрани, агар уни шундай аташ мумкин бўлса, талаб бўйича тепадан пастга қараб жойланган контактлар тармоғидан иборат турли контактлар муайян ҳарфлар ёки символларни англатади.

Экран ўзига хос таржимон вазифасини бажаради, оддий, ҳаммага маълум ҳарфлардаги матнни Брайлга ёки тескарисига ўгириб беради

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг