Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир кило темир оғирми ё ...?

Бир кило темир оғирми ё ...?

Фото: «123RF»

Кейинги ҳафтада Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси (BIMP) оғирликнинг халқаро стандартини пасайтириши мумкин — агар бу иш ҳақиқатан ҳам амалга ошса, бир килограммнинг оғирлиги камайиб қолади... Гап шундаки, оғирликнинг идеал ўлчами — ҳозир амалда бўлган платина-иридийдан иборат эталон турли физик жараёнлар сабаб енгиллашиб бормоқда. Бу ҳақда «Хайтек» ёзмоқда.

Оғирликнинг биринчи стандарт ўлчамини Европада француз қироли Людовик XVI савдогарлар ва харидорларни товламачилардан ҳимоялаш мақсадида жорий эттирган. Бу 0 °С ҳароратдаги бир литр сув эди. Франция 1795 йили бошқа оғирлик стандартини — 4 °С ҳароратдаги бир литр сувни қабул қилди.

Орадан ярим аср ўтгач бу ўлчам ҳам талабга жавоб бермай қолди ва оғирлиги 1 килограммлик металл (платина ҳамда иридий) идеал ечимга айланди.

Фото: АҚШ да сақланаётган килограмм эталони.

 


Килограммнинг халқаро прототипи (эталони) Париж яқинидаги Севр шаҳарчасида жойлашган Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси (BIMP) да сақланади. Бу баландлиги ва диаметри 39,17 миллиметрли цилиндр бўлиб, платина-иридий қотишмасидан (платина — 90 фоиз, иридий — 10 фоиз) ясалган.


Ўлчовда қулайликлар бўлиши учун мамлакатлар BIMP дан оғирлик эталонлари нусхаларини олиб туришади. Аммо бу нусхалар ва қолаверса оригинали ҳам, жуда кам миқдорда бўлса-да, кичрайиб боряпти (буни лаборатория шароитида аниқлаш мумкин), бу ҳаво орқали металларга ҳар хил молекулалар тушиши оқибатидир.

Шу сабабдан ҳам кейинги ҳафта BIMP йиғилиш ўтказади, унда оғирлик ўлчови сифатида металлдан босқичма-босқич воз кечиш ва оғирлик учун мезон сифатида Планк константаси физик қонунини олиш таклифи муҳокамага қўйилади.

Килограмм эталонининг компьютер тасвири.

Айни пайтда BIPM жорий этган оғирлик эталонидан 100 дан зиёд мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Европа иттифоқи, МДҲ мамлакатлари ҳам фойдаланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг