Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Килограммнинг янги эталони тасдиқланди

Килограммнинг янги эталони тасдиқланди

Фото: «Etcetera.media»

Килограммнинг эталони ўзгарди: платина-иридийли цилиндр ўрнини квант физикасига асосланган формула эгаллайди. Францияда ўтказилган Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси йиғилишида шу қарорга келинди.

Уч қаватли герметик шиша остида сақланишига қарамасдан, металл цилиндр емирилиб бораётгани килограмм эталони ўзгаришига асос бўлди.

Янги тизим 2019 йилнинг 20 майидан кучга киради. Метрик ўлчов тизимидаги мамлакатлар «Киббл баланси»дан фойдаланишга ўтади. Қурилма ток ва кучланишнинг кўпайтмасидан келиб чиқиб, массани аниқлайди.

Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси директори Мартин Милтон ушбу ўзгаришларни тарихий воқеа деб таърифлади. Унинг айтишича, СИ тизими ўрнига янги ўлчовлар тизими яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг