Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўрта Чирчиқ туманида болаларнинг боғчага қамраб олиниш ҳолати қандай?

Ўрта Чирчиқ туманида болаларнинг боғчага қамраб олиниш ҳолати қандай?

Бугунги кунда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфида 43 та боғча фаолият кўрсатади. Шундан 23 та давлат, 2 та хусусий, 1 та Давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат ва 17 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига тўғри келади.

Ҳозирги кунда вилоятдаги мавжуд 10 817 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 6 013 нафари ёки 55,6 фоизи мазкур мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди.

Мактабгача таълим йўналишига 2019 йил сентябрь ойидан Ўрта Чирчиқ педагогика коллеж базасида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш юзасидан амалий ишлар йўлга қўйилиб, 240 ўринли мактабгача таълим ташкилоти «Водий саркор бизнес» МЧЖ корхонаси томонидан жами қиймати 2 млрд 200 млн сўмлик қурилиш ишлари олиб борилди.

Тумандаги Ким-Пен Хва махалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Дўстлик» номли 19-ДМТТ 1973-йилда қўрилиб, 140 қувватга эга. Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил «Инвестиция» дастури асосида реконструкция қилиниб, 325 қувватга эга замонавий ДМТТ қуриб битказилди.

Бугунги кунда ушбу ДМТТ объекти қурилиш-таъмирлаш ишлари якуланиб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Туманда 7,19-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошланиши натижасида янги 62 та иш ўрини ва 565 қувват яратилиб, туманнинг қамрови 6 013 нафари ёки 55,6 фоиздан 6 578 нафар ёки қўшимча 5,2 фоиз қамралиб, 60,8 фоизга етказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг