Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МТВ томонидан махсус техника топширишнинг иккинчи босқичи ўтказилди (фото)

МТВ томонидан махсус техника топширишнинг иккинчи босқичи ўтказилди (фото)

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2021 йил март ойида алоҳида эҳтиёжли болаларга самарали коррекцион, педагогик ва реабилитацион ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича бошланган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Буларнинг барчаси тарбияланувчиларнинг жамиятга тўлик мослашиш учун зарур бўлган кўникма ва билимларни имкон кадар эрта эгаллашлари ва ўз имконият, кобилиятларини рўёбга чиқаришларини таъминлашга каратилган.

Жихозлашнинг биринчи босқичи доирасида Тошкентдаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари махсус асбобускуналар, жумладан, ортопедик юриш тренажёрлари, бизиборалар, курук ҳовузлар, махсус массаж матолари, дидактик материалларга эга бўлди, бунинг натижасида ушбу ташкилотларнинг ўнлаб тарбияланувчиларига кўрсатилаётган ёрдам самарадорлигини ошириш имконияти пайдо бўлди.

2021 йил 3 июн куни Мактабгача таълим вазирлиги томонидан махсус техника топширишнинг иккинчи боскичи ўтказилди.

Дастур доирасида коррекцион-педагогик ва реабилитация ускуналари Чилонзор туманидаги 289-сонли КТИМТТ, Қибрай туманидаги 34-сонли КТИМТТ ва Ўрта Чирчиқ туманидаги кўп тармоқли MTTларда тарбияланувчи ногиронлиги бор болаларга махсус ускуналар тарқатилди.

Таянч-харакат тизимида бузилиши бўлган болалар учун махсус ортопедик, фаол ҳаёт ва кулай дам олиш, болаларда ўкиш-ўрганиш имкониятини оширишга хизмат қиладиган функционал стуллар, Фаол турмуш тарзини олиб бориш ва ўз-ўзига ишониш кўникмаларини ривожлантириш имкониятини берувчи болалар аравачалари ва харакатланувчи жиҳозлар, боланинг таянч-ҳаракат тизимини ривожлантириш ва куч, чакконлик, чидамлилик, шунингдек қатъият ва мақсадга мувофиқлик каби жисмоний қобилиятларнинг кўрсатишга мўлжалланган тренажёрлар каби кўплаб ускуналардан таркиб топган.

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги давлат кўп тармокли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлаш ва республикамизнинг барча ҳудудларидаги давлат кўп тармокли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини зарур асбобускуналар билан жиҳозлашнинг навбатдаги боскичларига ҳам фаол тайёргарлик кўрилмоқда.

Мамлакат бўйлаб 70 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти йил охиригача замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг