Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танлаб имтиҳон топширса бўладими?

Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танлаб имтиҳон топширса бўладими?

Олий таълим муассасаларига хужжат топшириш ва имтиҳон жараёнларига киритилаётган ўзгаришлар туфайли абитуриентларда сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танлаш имконияти хусусида саволлар бўлиши табиий. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ҳам мазкур масалага тўхталди. 

«Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танласа бўладими? Ҳа, бўлади. Абитуриентлар ҳужжат топшираётганда фанлар блоки мос келадиган 3 та сиртқи таълим йўналишларини танлаши мумкин.

Фақат бу ерда бир жиҳатни эътиборга олиш керакки, танланаётган 3 та йўналиш албатта битта таълим шакли доирасида бўлиши керак. Яъни битта кундузги, битта сиртқи, битта кечки таълимни танлаб бўлмайди. Агар асосий ОТМ сифатида кундузгига топшираётган бўлсангиз, демак қолган 2 та йўналишни ҳам фақат кундузгилар орасидан танлай оласиз, сиртқи ёки кечки таълимни қўша олмайсиз. Ёки аксинча, агар сиртқига топширмоқчи бўлсангиз, демак барча йўналишларингиз фақат сиртқи таълим доирасида бўлиши керак» дея ёзади муаллиф.

Аввалроқ, бир вақтда уч ОТМга йўналиш танлаш ҳақида маълумот берилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳужжат лойиҳасига кўра қабул имтиҳонларида қатор ўзгаришлар содир бўлиши кутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг