Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу йил абитуриентларнинг ярми 56,7 балл ҳам тўплай олмади

Бу йил абитуриентларнинг ярми 56,7 балл ҳам тўплай олмади

«mandat.uzbmb.uz» сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тестга кирган.

439 минг 337 нафар (49,4%) абитуриент ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.

56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар сони 449 минг нафарни (50,6%) ташкил қилмоқда.

Маълумот ўрнида, 2022 йилда 51,2% фоиз, аниқроғи 550 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаган эди. Жорий йилда бу кўрсаткич 49,4% га тушган.

2023 йилда энг ёмон кўрсаткич, Сирдарё вилоятида (54,9%), нисбатан яхшироқ натижа эса худди ўтган йилдагидек Тошкент шаҳрида (40,8%) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг).

8 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган. Ўтган йили 9 та ҳудуд эди, жорий йил Наманган вилояти натижани яхшилаб, 50% дан пастга тушган.

Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудуд:

Тошкент шаҳри — 4,4%

Бухоро — 4,4%

Тошкент вилояти — 3,5%

Наманган — 3,3%

Фарғона — 2,4%

Сирдарё ва Андижон вилоятида эса натижа ўтган йилгига қараганда ёмонлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг