Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ўқувчилар Astana Open халқаро фестивалида ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Astana Open халқаро фестивалида ғалаба қозонди

Остона шаҳрида 8-11-синф ўқувчилари учун ўтказилган Astana Open халқаро фестивалида Қозоғистон ва Ўзбекистондан жами 27 мактаб жамоалари иштирок этди.

Икки кунлик фестиваль доирасида Мусиқий хамса, Эрудит-квартет, Шахсий ўйин ва «Заковат» бўйича беллашувлар олиб борилди. Қувонарлиси фестиваль доирасида «Заковат» ўйинида 1-ўринни Поп туманидаги 67-ИДУМнинг «Гексагон» жамоаси эгаллади.

Эътиборлиси, мазкур жамоа 2023 йили Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги «Заковат» турнирида ҳам 1-ўринни қўлга киритган эди. Шунингдек, «Заковат» ўйинида 3-ўринни ҳам Ўзбекистондан борган жамоа - Sehriyo School мактабининг Vorpal Swords жамоаси эгаллади.

Ўзбекистоннинг яна бир жамоаси - International Talent Academy таълим муассасасининг «Академия талантов» жамоаси Эрудит-квартет баҳсларида 3-ўринни қўлга киритди. Юртдошларимиз шахсий ўйин баҳсларида ҳам медалларни қўлга киритди. 2- ва 3- ўринлар «Академия талантов» жамоаси аъзолари - Егор Дёмин ҳамда Софя Корзикка насиб этди.

Айтиш жоизки, мусобақада совриндор бўлган ҳар учала жамоа ҳам «Заковат интеллектуал клуби» ННТ томонидан ўтказиб келинадиган «Заковат» бўйича Ўқувчилар лигаси, «Заковат: Школьная лига» ва бошқа бир қатор мусобақаларда мунтазам қатнашиб, юқори ўринларни эгаллаб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг