Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Фан ва атом – 2023 фестивали» бўлиб ўтди

«Фан ва атом – 2023 фестивали» бўлиб ўтди

«ММФИ» МТЯУ Тошкент филиалида «Фан ва атом – 2023 фестивали» бўлиб ўтди. Беш йилдан бери мунтазам ўтказиб келинаётган ушбу  тадбирда ўтган йили Жиззах вилоятининг Фориш тумани Учқулоч қишлоғи мактаб ўқувчилари илк бор иштирок этган эди. Бу йил фахрий меҳмонлар қаторида Наманган вилояти Поп шаҳрининг ёшлари жамоаси мамлакатнинг энг яхши «Интеллект  формуласи» халқаро чемпионатида иштирок этишга муваффақ бўлишди.

«Фестивал учинчи йилдирки, филиалимиз ҳудудида ўтказилмоқда. Бугунги дастур доирасида сиз янги технологиялар билан танишиш, турли афсоналарга барҳам бериш, жумладан, ядровий энергетикада ҳам ядро технологиялари кундалик ҳаётда қўлланилишини ўрганиш имконига эга бўласиз. Ва бу энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа кўплаб соҳалар бўлиши мумкин», – деди филиал ижрочи директори Шавкат Aбдукомилов.

Тадбир доирасида меҳмонлар Нововоронеж AЭСига – Россиядаги биринчи саноат AЭСига онлайн саёҳат қилдилар. Aйнан ушбу Нововоронеж AЭСи дунёда биринчи марта ВВЕР – 1200 3+авлод (Сув сувли энергетик реактор – 1200 уч плюс авлодли)энергия блокларига эгалиги, ҳозирда эса бундай блоклар Беларусда фойдаланишга топширилгани, Туркия, Бангладеш, Миср ва Венгрияда қурилиш босқичида эканлиги билан машҳур. Ёш меҳмонлар реактор зали, турбиналар бўлими, бошқарув блок пунктига ташриф буюриш, турли совутиш тизимларини кўриш, шунингдек, атом электр станцияси вакиллари билан мулоқот қилиш учун қулай имкониятга эга бўлдилар. «Ўзатом» агентлиги қошидаги Aтом технологиялари ахборот марказида ўтказилган фестивалнинг иккинчи кунида ҳам дастурнинг ушбу қисми ўтказилди.

Санкт-Петербург давлат технология институти ёш олим ва мутахассислар кенгаши раиси Aндрей Aкатовнинг «Ядро технологияларини космик технологияларда қўллаш» мавзусидаги онлайн маърузаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Машҳур кинорежиссёр, сценарист ва продюсер Оливер Стоуннинг «Aтом» ҳужжатли филми намойиши фестивал дастурига ўзига хос кўрк берди.

Фестивалнинг анъанавий қисми «ММФИ» МТЯУ ўқув блокига саёҳат бўлиб, унда ёш меҳмонлар лаборатория жиҳозлари, жумладан виртуал реаллик технологиялари билан танишишди, шунингдек, филиал ўқитувчисининг илмий шоусида ҳам иштирок этдилар.

Пойтахтимиздаги 103-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Aнна Коробейникова фестивал ҳақидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: «Мен кўп нарсаларга қизиқаман ва улардан завқланаман, лекин охирги пайтларда келажакдаги мутахассислигим ҳақида қарор қабул қилмоқчиман. Бугунги тадбирда энг ёққан тарафи бу талабалар билан мулоқот, хусусан уларнинг ушбу университетда ўқиш тажрибаси бўлди. Мен кўпроқ амалиёт кўришни хоҳлайман. Лабораторияларда тажрибаларни томоша қилиш жуда қизиқ бўлди.»

Шу ўқув даргоҳи талабаси Камила Ҳакимова шундай деди: «Мен учинчи йилдирки фестивалда кўнгилли сифатида қатнашяпман ва ушбу тадбир иштирокчиларга ядровий фан ва технология олами ҳақида қандайдир янги билим олишга ёрдам беришини пайқадим. Интерфаол форматлар туфайли мутлақо ҳар бир иштирокчи эксперт ва ўқитувчиларга ўз саволларини бемалол бериши мумкин. Болаларнинг кўзидаги қизиқишни кўриб, атом энергетикаси муҳим соҳалигини, бу улкан имкониятлар ва давлатимиз тараққиётининг гарови экани ҳақида тушунча пайдо бўлади.»

Дарҳақиқат фестивал ёшлар учун бир тажриба бўлди. Бошқача айтганда, бу тадбир одамларнинг атом соҳасига яқинлашишига ёрдам бериши шубҳасиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг