Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АндДУ докторанти муддатдан аввал ҳимоя қилгани учун 112 млн. сўм рағбатлантириш олди

АндДУ докторанти муддатдан аввал ҳимоя қилгани учун 112 млн. сўм рағбатлантириш олди

Фото: Edu.uz канали

Беҳзодбек Сирожидинов 2020 йил январь ойида Ботаника ихтисослиги бўйича докторантурага қабул қилинган. Жорий йилнинг ноябрь ойида эса ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ҳузуридаги биология фанлари бўйича фан доктори илмий даражаларини берувчи DSc.02/30.12.2019.Б.53.01 рақамли илмий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ўзининг «Ғўза навларининг генотипларини бойитишда турли геномли турлардан фойдаланиш» мавзусидаги 03.00.09 – Умумий генетика ихтисослиги бўйича биология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилди.

Аҳамиятли жиҳати, ёш олим ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон қарорининг 16-бандига мувофиқ ўқиш муддати тамом бўлишидан 2 йил олдин докторлик диссертация (DSc) ни ҳимоя қилгани учун 112 млн. сўм миқдорида рағбатлантирилди.

Беҳзодбек Сирожидинов 2017 йилда биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини, 2020 йилда доцент илмий унвонини олган. У шу вақтга қадар илмий тадқиқот ишларига доир 2 та монография, 1 та ўқув ҳамда 3 та услубий қўлланма, 80 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирган, 1 та патент гувоҳномаси мавжуд. «Ғалаба» номли янги пахта навини яратган.

Бошқа пахта навлари доимо маданийлаштирилган пахта навлари билан селекция қилинган, бу эса уларнинг касалликларга ва ҳашаротларнинг зарар етказишига қарши тура олмаган.

Ёш тадқиқотчи илмий ишининг аҳамияти шундаки, ғўза генофондида мавжуд бўлган ёввойи турлар асосида янги, генетик жиҳатдан бойитилган интерогрессив дурагай шакллар олишга эришган. Бу биринчидан ғўзани зараркунандаларга қарши ўзининг табиий «иммунитет»га эга бўлишини таъминласа, иккинчидан пахта ёғи таркибидаги энг зарарли модда ҳисобланмиш госсиполнинг миқдорини камайтириш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг