Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шошилинг: Андижон давлат университети нуфузли хорижий ОТМлар билан қўшма дастурларга таклиф этади!

Шошилинг: Андижон давлат университети нуфузли хорижий ОТМлар билан қўшма дастурларга таклиф этади!

Андижон давлат университети хорижий давлатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларига ўқишга таклиф этади.

Беларусь Республикасининг Полоцк давлат университети билан ҳамкорликда:

Бакалавриатура:

Технологик таълим йўналиши. Квота 25 та.
Туризм таълим йўналиши. Квота 20 та.
Мактабгача таълим йўналиши. Квота 25 та.

Талабалар (2+2) 2 йил АндДУ да, 2 йил Полоцк давлат университетида ўқийди.

Россия Федерациясининг Томск давлат университети билан ҳамкорликда:

Бакалавриатура:

Биология (турлар бўйича) таълим йўналиши. Квота 30 та.
Бизнесни бошқариш (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши. Квота 30 та.
Архившунослик таълим йўналиши. Квота 25 та.

Талабалар (2+2) 2 йил АндДУ да, 2 йил Томск давлат университетида ўқийди.

Россия Федерациясининг Н.П.Огарёв номидаги Мордовия давлат миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда:

Бакалавриатура: Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили таълим йўналиши. Квота 25 та;

Ўқиш (2+2) 2 йил АндДУ да, 2 йил Мордовия давлат миллий тадқиқот университетида.

Магистратура: Биология (фан йўналиши бўйича) мутахассислиги бўйича. Квота 4 та.

Магистрантлар (1+1) 1 йил АндДУ да, 1 йил Мордовия давлат миллий тадқиқот университетида.

Битирувчиларга Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади;

Таълим шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида);
Ўқитиш тили: рус тили
Кириш имтиҳонлари:
Хорижий ҳамкор олий таълим муассасаси вакиллари томонидан ўтказиладиган имтиҳон (рус тилида) дан иборат.

Абитуриентдан талаб этилувчи ҳужжатлар:
- ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаходатномаси (сертификат);
- паспорт нусхаси (асли ўқишга киргандан сўнг кўрсатилади)
Ҳужжатлар Телеграмм ижтимоий тармоғи орқали +998902172076 рақамига СКАНЕР қилинган ҳолатда юборилади

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 20 июлдан 20 августгача.

Қўшимча маълумот учун телефонлар:
(74) 223 83 79,
(90) 217 20 76,

E-mail:
[email protected]

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг