Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ювентус» Шомуродов борасида «Женоа» билан боғланди

«Ювентус» Шомуродов борасида «Женоа» билан боғланди

Фото: «Twitter.com»

«Ювентус» «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовни таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Бьянконерлар» спорт директори Фабио Паратичи Криштиану Роналду, Пауло Дибала ва Альваро Моратадан характеристика бўйича фарқ қилувчи тўртинчи ҳужумчини олиб келишни режалаштирмоқда.

Турин клуби «Ростов»нинг собиқ футболчисини трансфер қилиш борасида Грифонлар раҳбарияти билан боғланди, дея таъкидлайди Calciomercato.com.

Шомуродов октябрь ойида бонуслар билан бирга тўққиз миллион евро эвазига «Женоа»га ўтган эди.

A Сериянинг 12 учрашувида у иккита гол урди.

Аввалроқ Турин клуби ҳужумчи Альваро Моратанинг ўрнига захира вариант қидираётгани, Элдор Шомуродов ушбу рўйхатдан ўрин олгани, Италиянинг номдор нашри «Tuttosport» ўзининг биринчи саҳифасида ушбу хабарга жой ажратгани ҳақида маълум қилгандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг